Ижтимоий тармоқларда қиз товус патини юлиб олгани акс этган видео тарқалди. Маълум бўлишича, ҳодиса Бухоро вилоятида содир бўлган.
Таъкидланишича, шу йил 26 март куни аёл икки нафар қизи билан «Ситораи Моҳи хосса» тарихий музей мажмуасига борган ва уни айланиш вақтида қизлардан бири товуснинг икки дона патини юлиб олган.
Ҳуқуқ тартибот органлари ушбу ҳолатни ўрганган ва қизнинг онасига МжТКнинг 47-моддаси 1-қисми (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.