Тошкентда навбатдаги фирибгарлик ҳолати кузатилди. Жорий йил 14 апрель куни Тошкент шаҳар ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил октябрь ойида Учтепа туманида яшовчи В.Х. Чилонзор туманидаги Муқимий кўчасида фуқаро С.Қ.га ўзига тегишли бўлмаган “Чилонзор буюм савдо комплекси”да жойлашган дўконни сотишини айтиб, алдов йўли билан ундан 40 000 АҚШ долларини олиб кетганлиги кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, В.Х. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.