Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида эркак руҳий касал онасини ўлдирди. Бу ҳақда Замон ИД хабар қилди.
Маълум бўлишича, эркак маст ҳолатда уйига келиб онаси билан жанжаллашган ва унинг боши ҳамда елкасига урган. Натижада она олган жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Таъкидланишича, аввал у отасининг қотилига ҳам айланган. Ушбу қилмиши учун 9 йилга қамалган бўлган. Онасининг қотили бўлган эркак суд қилинган ва унинг қарорига кўра 18 йилга озодликдан маҳрум қилинган.