Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 3 апрель куни соат 20:55ларда Тоёта, Нексия-3 ва Кобальт тўқнашган. Натижада Кобальтда ёнғин содир бўлган ва унинг ичидаги 37 ёшли йўловчи автомобиль салонида ёниб кетиб, ҳалок бўлган.
Ҳодиса юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.