Наманган вилоятида 2 ёшли қизнинг қўли гўшт майдалагич ичига кириб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса кеча, 14 апрел куни соат 18:55ларда содир бўлган. Воқеа жойига шифокор ҳамда ФВБ ходимлари етиб бориб, қизнинг қўли электр гўшт майдалагич ичидан чиқариб олинган.
Таъкидланишича, қизчанинг ахволи яхши ва унинг қўли сақлаб қолинган.