Кеча, 1 май куни пойтахтда 1,5 яшар бола 11 қаватдан тушиб кетди. Бош прокуратура мазкур ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, 1 май куни Шайхонтоҳур тумани ИИБга воқеа ҳақида қўнғироқ келиб тушган. Бола “Чақар” маҳалласи 2 “А” уйнинг 11-қавати деразасидан тушиб кетган.
Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида 2020-йил 21-ноябрда туғилган бола квартиранинг очиқ ойнаси олдида қаровсиз қолдирилгани аниқланди. Бола дераза ёнидаги диванда ўйнаётган бўлган ва у ердан йиқилиб, ҳалок бўлган.