Диёр Маҳкамов илк бор шоу-бизнесдан кетишининг сабаби ҳақида гапирди. Собиқ хонанда бу ҳақда Наргиза Муродова билан бўлиб ўтган суҳбатда маълум қилди.
Ҳозирги кунда Маҳкамов бизнес билан шуғулланади. Унинг фикрича, унда ушбу иш билан шуғулланиш артистлик фаолиятидан кўра яхшироқ ўхшамоқда.
“Мен бутунлай шоу-бизнесни тарк этди. Ҳар бир инсон ўзида яхши ўхшаётган фаолият билан шуғулланади. Мен санатда ўзим хоҳлаган чўққиларга эриша олмадим ва шу сабабга кўра уни тарк этдим. Қўшиқ куйлаш мен учун хобби бўлган. Ундан даромад олиш мақсадим бўлмаган. Агар ушбу соҳада кўп пул топишни хоҳлаганимда унда мен ҳозир турли хил пиарлар билан шуғулланиб, тўйда қўшиқ айтаётган бўлардим”, – дейди Маҳкамов.