Хонанда Муниса Ризаева Инстаграмдаги саҳифасила муҳлислари томонидан ёзилган муносабатларга жавоб берди.
Хонанданинг обуначилари унга “альфонс” топдингизми, қачон тўй деган мазмунда саволлар йўллаган. Унга жавобан хонанда “альфонс” изламаётганини, ундайларни қидириш ҳам шарт эмаслигини, улар ҳар жйода топилишини ва аёл киши кимнидир излаши яхши эмаслигини айтган.
“Худога шукр, менга уйланмоқчи бўлган йигитлар жуда кўп. Мен ҳақимда қайғурманг”, – дейди хонанда.
Ризаева шунингдек, унга ўз олдига юксак марра қўйган, оёққа турган, ўқимишли ва ақлли эркак кераклигини айтган.
“Менга “неудачник” керак эмас! Ўз ота-онасини ҳурмат қилган ва барчани бирдек қадрлайдиган эркак керак. Ҳеч қачон кеч бўлмайди”, – дея таъкидлади Ризаева.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сирли ошиқ хонандага сюрприз тайёрлаган эди. Номаълум эркак хонанданинг уйига кираверишини романтик усулда безатган эди.