Таниқли хонанда Жаҳонгир Отажонов санъатни тарк этганини айтди. Бу ҳақда хонанданинг ўзи видеомурожаат йўллаб, маълум қилди.
Хонанда ўз мурожаатида ушбу мавзуда икки йилдан буён қийналиб келаётганини айтган.
“Аллоҳ учун, шаъриятимизга тўғри келмагани учун мусиқачилик касбимдан воз кечдим. Йиллар давомида менинг қўшиқларимни эшитиб, олқишлаб, ҳурмат қилганингиз учун ҳаммага катта раҳмат”, – дейди хонанда.
Отажонов йиллар давомида ундан хафа бўлганлардан узр сўраб, рози бўлишни ва эндиликда унга мусиқачилик бўйича мурожаат қилмасликни сўраб қолган. Шу билан бирга, Отажонов 1 январгача концерт ва тўйлар учун олдиндан тўланган пулларнинг барчасини қайтариб беришни ваъда қилган. Хонанда муҳлисларидан унинг барча қўшиқ ва клипларини ўчириб ташлашни ҳам сўраган.