Актер Улуғбек Холмедов ижтимоий тармоқларда отаси ҳақида танқидий изоҳ ёзадиганларга мурожаат қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Улуғбекнинг айтишича, обуначилар баъзида унинг ғурурига тегадиган изоҳлар қолдирмоқда.
“Саҳнада бачканалик қилсам отамга тил теккизманг, мени сўкинг. Чунки у ерда мен борман, отам йўқ. У ерда ижро меники, ўзим режиссерлик қилганман ва шу учун қанча ҳақоратингиз бўлса мен томонга отинг, чидайман”, – дейди актер.
Шунингдек, актер тармоқлардаги барча изоҳларни ўқиб чиқишини, уларнинг ҳар бирига “лайк” босишини айтиб ўтган. У ҳар қандай ҳолатда ҳам ота-онасини ҳақорат қилмасликни сўраб қолган.