Аввалроқ тармоқларда Йигитали Мамажонов режиссёр ёрдамчисининг юзига тарсаки туширгани акс этган видео тарқалган эди. Ҳодиса “Иккинчи хотин” сериалини суратга олиш жараёнида юз берган.
Мамажонов видеомурожаат қилиб, ушбу ҳолат пиар учун қилинганини аслида унинг юзига урмаганини айтди. Актер ўзи ҳам бундай пиарларни ёқтирмаслигини таъкидлади.
“Мендан шу ишни қилишни сўрашди. Ўзимга нисбатан жуда кўп негатив фикрлар эшитдим”, – дейди Мамажонов.