“Бизда бирлик йўқ” – хонанда Санжай Москвада яшаётган ўзбеклар ва чеченлар ҳаётини солиштирди (ВИДЕО)

“Бизда бирлик йўқ” – хонанда Санжай Москвада яшаётган ўзбеклар ва чеченлар ҳаётини солиштирди (ВИДЕО)
Хонанда Санжай ютюбдаги каналларнинг бирига интервью берди. Хонанда интервью давомида Москвада яшаётган ўзбек ва чеченлар ҳаётини солиштирди.
“Мен у ерда яшаганман ва уларнинг (чеченларнинг) урф-одатини ўрганганман. Ўзбеклар аҳолиси 30 млн (2020 йил июл ойидаги маълумот: Ўзбекистон аҳолиси 34 миллион 191 минг 700 киши - таҳр.), чеченлар эса максимум дунё бўйича 3 млн. Москвада мен яшаган пайтда 5 млн.га яқин ўзбеклар яшарди, чеченлар эса 100-200 минг нафар. Лекин қанақадир “ишкал” бўлиб қолса мана шу чеченларнинг 100 мингтаси келади. Ўзбеклардан эса 100 таси ҳам келмайди. Нима учун чеченлардан ҳамма қўрқади? Чунки улар бирлашади”, – дейди хонанда.

Шу ўринда хонанда Санжай Амир Темурнинг “Куч бирликда” деб айтган иборасини эслаб, бугунги кунда унга амал қилинмаётганини таъкидлади.
“Қачонки биз бирлашсак Ўзбекистон аҳолиси ҳеч қачон Россияга бориб қора иш қилмайди”, – дея қўшимча қилди хонанда.

У, шунингдек, яқинда ижод қилиш учун Россияга кетишини, бу ерда унга ижод қилишга беришмаётганини айтиб ўтди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Узбек 8 январ 2021 11:40
    Мен хам 100% қўшиламан Санжайди гапига тезрок Ўзбекистондан йуқ бўлгани яхши. Ўзи қайси бир қамбағал бечора Ўзбек оиласини химоя килди ёки ёрдам берди??? ЧИЧЕН халқи ўзидан кучсиз ожиз биродарига ёрдам беради ва химоя қилади.Айрим "Ўзбек хонандалари"га ўхшаб ўз халқини таламайди. Тўгри боболаримиз ўзингадан кичкина ва ожизларга ёрдам бер деб таробия беришган. ЎЗБЕК ХАЛҚИ ДОИМО ЎЗБЕК ХАЛҚИ БЎЛИБ ҚОЛАДИ, ХАТТО АЙРИМЛАРИ БИРЛАШМАСА ХАМ. Сен бўлса боравер ўша Чеченистонга. Хеч қайси Ўзбек ўғлонлари СЕНГА ЗОР ЭМАС!!!!!
  2. radik 5 январ 2021 22:33
    Тугри айтмокда,чунки чеченларда коррупсия порахурлик ва лаганбардорлик йук.Лаганбардор одам уз манфаатини уйлайди ва куркок булади.
  3. Реалист 5 январ 2021 21:41
    Мен Санжайнинг ижодига қизиқмайман,лекин юқоридаги фикрига 100% қўшиламан.
    Агар бирлашган халқ бўлганимизда,турмуш даражамиз ҳозиргидан аанча яхши бўларди,буни тан олиш керак.
    Бирлашган ўзар,бирлашмаган тўзар деб бекорга айтилмаган.
    Оддий мисол:агар узавто машиналарини халқ сотиб олмаса,автоматик тарзда арзонлашар эди.
    Ёки снослар вақтида,мени уйим четда,менга тегмаяпти-ку деб четда томошабин бўлиб турмасдан,махалла,қишлоқ,шахар аҳолиси сносчиларга қарши чиқса,қайси ит, халққа қарши чиқа олади.
    Агар қўйлар қўрасига бўри кирса,қўйлар бир четга тўпланиб олиб баараб тураверади,бўри бўлса бир бошдан қўйларни қорнини ёраверади,шу қўйларга ўхшамайлик,қачонки шу қўйларча фикрлашдан қутулмасак,хаётимиз ўзгармайди.
    Бу менинг ИМХО йим.
    Сохта ватанпарварлар,шукуристлар,троллар,ва маддохлар фикри менга копейка.
    1. Кимсан 6 январ 2021 10:30
      Реалист,
      Фикрингизга 100кушиламан.
  4. Жамшид 5 январ 2021 20:08
    Эски видеоку
  5. икром 5 январ 2021 19:47
    100 фоиз тугри.Кетиб яхши килади.Бу ерда яхшига кун йук.
  6. САВОЛЛАР 5 январ 2021 19:35
    Узини осмонда тутадиган айрим вазирларга тегишли экан шулар бирикса халкка урнак булади билади лекин килишмайди тан олишни буйин экишни хохлашмайди улардан акиллилар борлигин тан олишмайди шунинг учун айтишадида нега одамзот бепул жаннат турганда пуллик дузах томон ошикишади.
  7. Мигрант чол 5 январ 2021 18:52
    Кетиш тугримикин ?
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
Бугун, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05
Ўзбекистон янгиликлари » Шоу-бизнес » “Бизда бирлик йўқ” – хонанда Санжай Москвада яшаётган ўзбеклар ва чеченлар ҳаётини солиштирди (ВИДЕО)