Ўзбекистонда шоу-бизнес вакиллари, яъни хонандалар тўйларга “бирровга” қанчага чиқиши маълум қилинди. Бу бўйича маълумот ва рўйхат Дарё нашри томонидан тузиб чиқилди.
Нашр тузган рўйхатда энг “қиммати” Юлдуз Усмонова экани маълум қилинди. У бирровга 2 минг долларга чиқади ва 6 та қўшиқ айтади.
Озода Нурсаидова эса 1 минг долларга чиқади. У асосан қўшни мамлакатларга тўйга чиқади. Вилоятга чиқса бундан ҳам қимматроқ олади.
Муниса Ризаева 4 та қўшиқ айтиб, 800 доллар ишлаб олади. У кунига камида иккита тўйга чиқади.
Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев ҳам 800 доллар олади. Лекин у қўшиқлар сонини тўйдаги муҳлислари талабидан келиб чиқиб белгилайди.
Райҳон Ғаниева 700 долларга боради ва ўзининг энг хит 5 та таронасини куйлайди.
Устоз санъаткор Мавлуда Асалхўжаева тўйдаги бирров хизматида 8 тадан кам қўшиқ айтмайди ва у ушбу хизмат учун 600 доллар сўрайди.
Алишер Файз ва Шоҳруҳхон 600 долларга тўйга чиқади. Файз 5-6 та қўшиқ айтса, Тошкентдаги тўйларнинг қироли Шоҳруҳхон 5 та қўшиқ айтиб, тўйни тарк этади.
Шерали Жўраевнинг фарзандлари Шоҳжаҳон Жўраев 600-650 долларга, Зоҳиршоҳ Жўраев эса 400 долларга бирровга хизматга боради. Шоҳжаҳон тўйда камида 5 та қўшиқ айтади.
Севинч Мўминова, Зиёда, Нилуфар Усмонова ва Дилдора Ниёзовалар тўйдаги хизмати учун 500 доллар олади. Севинч ва Нилуфар кўпи билан 5 та қўшиқ айтса, Зиёда муҳлислар талабига қараб ижро этаверади. Лекин Севинч ҳамкасбларига нисбатан асосан вилоятдаги тўйларга боради.
“Бу менинг онам” қўшиғи ижрочиси Малика Равшанова асосан таваллуд айёмларда иштирок этади ва у ушбу хизматига 250 доллар олади.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, хонандалар ушбу пулларнинг бир қисмини продюсерлик фирмаси ёки маъмурига беради. Шунингдек, созандалар ва DJ’ларга ҳам шу хизмат ҳақидан берилади.