Маълум бўлишича, Жаҳонгир Отажонов сайловда қатнашиш учун керакли ишларнинг барчасини қилмоқчи. У ҳозирда дам олишда эканини, Тошкентга қайтгач бунга киришишини маълум қилди.
”Менда ҳам президент бўлиш ниятим бор ва албатта бўламан. Мақсадим – Ўзбекистонни ривожлантириш. Бу гапим билан ҳозирги давлат раҳбарига ҳеч қандай эътироз билдирмаяпман. Бунга ҳаққим йўқ. Улар ҳам қўлидан келган ишни қилмоқда. Агар бу сафар улгурмасам кейингисида албатта бўламан. Ўрта Осиёдаги энг зўр давлат қиламиз”, – дейди Отажонов.
Эслатиб ўтамиз, сайловда қатнашиш учун номзод партиялар томонидан илгари сурилади. Отажонов бунинг учун партия очишга ҳам тайёр эканини айтган. Шунингдек, у ўзига ишонган “кучли” болаларни атрофига йиғмоқчи эканини ҳам билдирган.