Зарина Низомиддинова Instagram ижтимоий тармоғида муҳлислари саволларига жавоб берди. Актрисадан шахсий ҳаёти ва карьераси ҳақида сўралган.
Низомиддинова Москва мэри билан никоҳи ҳақидаги саволга жавоб берган. Актриса бу ёлғон эканини ва Россия пойтахти мэри Сергей Собянин билан никоҳ қрумаганини таъкидлади. Низомиддинова никоҳ узуги суратини кўрсатиб, ўзбек миллатига мансуб эркакка турмушга чиққанини билдирган.
Актриса шунингдек, яқин вақтларда кинога қайтиш нияти йўқлигини айтган. Низомиддинованинг сўзларига кўра, унинг учун муҳими оила. Актриса муҳлислари билан суҳбат давомида лабига пластик операция қилдирганини тан олди. Эслатиб ўтамиз, актриса ҳозирда Москвада турмуш ўртоғи билан яшаб келмоқда.