Маълум бўлишича, эфир вақтида актрисадан асосан турмуш ўртоғи ҳақида сўралган.
Сизлар ўйлаётган одам эмас. Оддий, яхши бир инсон. Ҳар хил миш-мишларга ишонманглар. Улар ўзбек, метиз – дадалари ўзбек, оналари рус. Лекин оналари жуда зўр аёл, – дейди актриса.
Шунингдек, эфир вақтида актриса бундай инсон Ўзбекистонда йўқ эканини таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга, Низомиддинова ҳали ҳам Ўзбекистон фуқароси эканини, фарзанди эса Россия фуқаролигини олганини ва яқинда Америка фуқаросини олишни режалаштираётганини маълум қилган.
Турмуш ўртоғим Америка фуқароси, – дея қўшимча қилди у.