Актёр ва режиссёр Алишер Узоқов журналист Феруз Муҳаммадга интервью берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Узоқов суҳбат давомида футбол шарҳи вақтида сўкиниб юборганини тан олди. У шунингдек, футбол шарҳлашдан кетишига ушбу ҳолат сабаб бўлмаганини қўшимча қилди. Актёрнинг сўзларига кўра, у шарҳловчи Даврон Файзиев билан «Ливерпуль» – «Рома» ўйинини шарҳлаётганда сўкиниб юборган. Узоқов ушбу ҳолатни иккаласи ҳам сезмай қолганини, ўйиндан сўнг буни режиссёр айтганини билдирди.
Актёр Футбол ТВдан соғлиғидаги муаммолар сабаб кетганини маълум қилган.