Актриса интервью давомида 2014 йилда ўзбек режиссеридан катталар учун суратга олинадиган кинода рол ўйнашга қанча таклиф келиб тушганини айтди. Фильм Қозоғистонда суратга олиниши керак бўлган.
Мен ёш ва озғинроқ эдим. Мен ич кийимда қолишим ва ўйнаш билан постелда ётишим керак эди. Гап катта пул ҳақида кетаётган эди. Менга 30 минг доллар олдиндан ва 30 минг долларни съёмкадан кейин беришни таклиф қилишди. Мен рад жавобини бердим ва жуда хафа бўлдим, – дейди актриса.
Аввалроқ актриса Ситора Фармонова 700 минг долларлик беҳаё саҳнали сериал таклиф қилинганда иккилангани ва “бошқача” таклиф билдирган таниқли режиссёр ҳақида гапирган эди.