Маълум бўлишича, у интервью давомида хонанда Райҳон эрини ундан рашк қилганини айтган. Маълумки, хонанданинг турмуш ўртоғи ва Зара ҳамкасблар ҳисобланади. Таъкидланишича, Райҳон қанчадир вақт давомида севгилисига Зара билан суратга тушишга рухсат бермаган.
Мен билмайман нима сабабдан рашк қилганини. Мен Райҳонни ҳурмат қиламан, ижодини кузатаман, лекин у эрини мендан рашк қилишини эшитгач бироз хафа бўлдим.
Лекин ҳозирда улар биргаликда бемалол суратга тушаётганини кўриш мумкин. Зара шунингдек, у ва Фара Алимов ўртасида фақатгина иш бўйича муносабат борлигини, бошқа ҳеч нима йўқлигини таъкидлаган.