1 декабрдан бошлаб жарима балларини ҳисоблаш тизими тест режимида ишга туширилади

1 декабрдан бошлаб жарима балларини ҳисоблаш тизими тест режимида ишга туширилади
Аҳолидан келиб тушиши мумкин бўлган эътирозларни олдини олиш мақсадида тест режими вақтида аниқланган қоидабузарликлар бўйича баллар ҳисобга олинмайди.

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати жарима балларини ҳисоблаш тизими тест режимида ишга туширилиши ҳақида маълум қилди.

Таъкидланишича, жарима балларини жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатасининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда ишчи гуруҳ тузилган ҳолда қонун лойиҳасини қайта такомиллаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Шу сабабли 1 декабрдан бошлаб жарима балларини ҳисоблаш тизими тест режимида ишга туширилади.

Бунда қоидабузарликлар автоматик тарзда дастурий таъминотда қайд этиб борилади. Ушбу тизим янги бўлганлиги сабабли, тест режимида ишлаган вақтда тизимдаги ҳамда содир этилган қоидабузарликлардаги барча хато ва камчиликлар тизимни техник қўллаб-қуватлаш даврида босқичма-босқич аниқланиб, бартараф этилиб, такомиллаштирилиб борилади.

Аҳолидан келиб тушиши мумкин бўлган эътирозларни олдини олиш мақсадида тест режими вақтида аниқланган қоидабузарликлар бўйича баллар ҳисобга олинмайди.

Дастурий таъминот синовдан ўтказилиб, аниқланган хато ва камчиликлар тўлиқ бартараф этилгандан кейин ишга туширилиб, ҳайдовчилар томонидан содир этилган қоидабузарликлар учун жарима баллари ҳисобланади. Ижобий тест синов натижалари юзасидан, мазкур тизимни ишга тушириш вақти бўйича оммавий ахборот воситаларига қўшимча маълумот берилади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетида халқаро академиклар форуми ўтказилди…

Самарқанд давлат университетида “Яшил энергиянинг барқарор ривожланишини жадаллаштириш, олий таълимнинг глобаллашувига кўмаклашиш”...
Кеча, 22:15

Марказий Осиёга қайтарилган ИШОНЧ…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг минтақада янги сиёсий муҳит яратиш борасидаги тарихий хизматлари ҳақида Марказий...
9-08-2024, 20:07

Самарқанд давлат университетига 5 юлдузли университет мақоми берилди...

Самарқанд давлат университети дунёнинг энг нуфузли Quacquarelli Symonds (QS), Times Higher Education каби рейтинг агетликлари билан яқиндан...
23-07-2024, 22:05

Самарқанд давлат университети Эроннинг Шараф технология университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади…

Самарқанд давлат университетига Эроннинг Халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик маркази раиси, фан, технологиялар ва билимларга асосланган...
28-06-2024, 15:25

Самарқанд давлат университети академик лицейи битирувчиларига диплом топширилди…

Самарқанд давлат университети академик лицейи битирувчилари учун “Янги Ўзбекистон ёшлари, билиб қўйки, сени Ватан кутади” номли битирув...
21-06-2024, 23:17
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » 1 декабрдан бошлаб жарима балларини ҳисоблаш тизими тест режимида ишга туширилади