“Ўз келажагингизни Самарқанд давлат университетида олган билимингиз билан қуришингиз керак...”

“Ўз келажагингизни Самарқанд давлат университетида олган билимингиз билан қуришингиз керак...”
-Билимли ёшларнинг истиқболи бошқача бўлади. Бугунги ўзгариб бораётган замонамизда инсонни фақатгина илм-фан юксалтиради. Унутманг, эртанги ҳаётимизнинг қандай бўлиши сизга боғлиқ. Сизнинг жамиятга тегадиган энг катта фойдангиз келажагингиз учун қайғуриб, яхши мутахассис бўлишингиздир. Бугунги кунда кадрлар қобилиятига қараб баҳоланади. Бу қобилиятни сиз университетда шакллантирасиз. Сиз ўз келажагингизни Самарқанд давлат университетида олган билимингиз билан қуришингиз керак...

“Ўз келажагингизни Самарқанд давлат университетида олган билимингиз билан қуришингиз керак...”


Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродовнинг талабалар билан учрашуви бу гал Муҳандислик физикаси институти, юридик, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари, география ва экология, математика ҳамда инсон ресурсларини бошқариш факультети талабалари билан ўтди.



Ректор талабалар билан суҳбатни бошлар экан, учрашувнинг расмиятчиликдан ҳоли, самимий тарзда ўтишини таъкидлаб, кучли билим ва салоҳиятга эга ёшларнинг жамиятдаги ўрни ҳақида алоҳида тўхталди. Шундан сўнг учрашув савол-жавоб ва очиқ мулоқот тарзида давом этди.



- Самарқанд давлат университети талабаси эканлигимдан доим фахрланганман, - дейди математика факультети талабаси, шашка бўйича 4 карра Жаҳон чемпиони Файзулло Мардиев. - Яқинда СамДУ ректори Рустам Холмуродов ташаббуси билан менга ва мен каби имконияти чекланган талабалар учун моддий ёрдам ажратилди. Бу ҳақида ота-онамга хабар берганимда, хурсандчиликдан кўзларига ёш келди. Яна бир ҳақиқатни алоҳида таъкидлашим жоиз. Ота-она учун фарзандининг ортидан раҳмат эшитиш, у билан фахрланишдан ортиқ бахт бўлмаса керак. Жорий йилда Самарқанд давлат университетига “Президент гранти” асосида ўқишга қабул қилинган ҳар бир талабанинг маҳалласи, мактаби ва ота-онасига ташаккурнома ҳамда совғалар юборгани ёшларга юксак ифтихор бағишлади. Бу ташаббус менинг назаримда ҳеч муболағасиз ОТМ лар орасида фақат СамДУ талабаларига кўрсатилмоқда. Бу ректорнинг талабалар учун қилаётган ғамхўрлигининг намунасидир.

- Ректор ва ёшлар учрашуви чин маънода талабалар учун юқори кайфият бағишлади. - дейди Самарқанд давлат университети Муҳандислик физикаси институти талабаси Чарос Эшмаматова. - Айниқса, ректоримизнинг ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва фикрларга хайрихоҳлиги, масъул вакилларга муаммолар юзасидан учрашув давомидаёқ кўрсатма ва топшириқлар бергани таҳсинга сазовордир. Қолаверса, университетнинг талаба ҳаётидаги ролини содда ва аниқ қилиб тушунтиргани, етук мутахассис бўлиш учун берилган тавсиялари мени жуда қувонтирди. Бунинг учун Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродовга миннатдорлик билдираман.




Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Республика ишчи гуруҳи: пойтахт натижалари

Бу йилги қиш пойтахт аҳолиси учун ҳам анча синовли келгани, электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ, ичимлик суви каби энг бирламчи ҳаётий...
31-01-2023, 20:35

“ Самарқанд давлат университети талабаларига дарс ўтганимдан сўнг инглиз тилини билиш даражаси сезиларли даражада ўсди...”

Бу - Осиё чет тили ўқитувчилари уюшмаси президенти, Самарқанд давлат университети инглиз тили кафедраси мудири, профессор Равиндер...
27-01-2023, 22:05

Пандемия сабаб тўхтаган Фарғона–Қирғизистон йўналишидаги микроавтобус қатнови қайта тикланди

Пандемия сабаб тўхтаган Фарғона–Қирғизистон йўналишидаги микроавтобус қатнови қайта тикланди 26 январдан бошлаб “Фарғона – Қувасой –...
27-01-2023, 11:44

2022 йилнинг 12 ойи мобайнида Тошкентда 1200 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган

Маълумотларга кўра , 2022 йилнинг 12 ойи мобайнида Тошкентда 1200 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар...
27-01-2023, 11:42

O'zLiDeP ўзаро манфаатли ҳамкорликни қўллаб-қувватлайди

Куни кеча мамлакатимиз Энергетика вазирлиги билан “Газпром” компанияси ўртасида газ соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича “йўл...
27-01-2023, 11:40
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » “Ўз келажагингизни Самарқанд давлат университетида олган билимингиз билан қуришингиз керак...”