Таълимга кўп пул сарфланса, камбағаллик қисқарадими?

Таълимга кўп пул сарфланса, камбағаллик қисқарадими?
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) давлат томонидан таълим тизими учун ажратилаётган харажатлар аҳоли орасида камбағаллик даражасини қисқартиришга қандай таъсир кўрсатишини баҳолаш бўйича тадқиқот ўтказди.

Инсон капитали назариясига кўра, таълим учун харажатлар ошириладиган бўлса, ходимларнинг меҳнат унумдорлиги ҳам ошади. Бу эса пировардида уларнинг даромадлари ортиши ҳамда аҳолининг камбағаллик даражаси пасайишига олиб келади. Шу билан бирга, фарзанд таълимининг бошланғич даражалари (мактабгача, бошланғич, ўрта таълим) га сармоя киритиш, келгусида уларнинг даромадлари таълимнинг кейинги босқичларига сармоя киритишдагига қараганда кўпроқ ортишида ёрдам беради. Таълим жамиятда даромадлар тенгсизлигини камайтириш ва гендер тенглигини таъминлашнинг асоси ҳисобланади. Ота-онанинг таълим даражаси фарзандлар фаровонлигига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатиб, келгусида уларнинг камбағал бўлиб қолиш хавфини камайтиради.

Давлат томонидан таълим тизими учун ажратилаётган маблағларнинг камбағалликни қисқартиришга таъсирини баҳолаш учун паст ва ўрта даромадли 52 та мамлакатнинг 1990-2020 йиллар бўйича панель маълумотларидан фойдаланиб, эмпирик таҳлил ўтказилди. Баҳолашда Ўзгармас эффектлар эконометрик модель қўлланилди.

Тадқиқот натижаларига кўра, давлат томонидан таълим тизими учун ажратилаётган маблағларнинг 1 фоизга ортиши камбағалликни 0,03 фоизга қисқартириш имконини беради. Шу билан бирга, ЯИМнинг ўсиши, савдо-сотиқ ҳамда ялпи капитал қўйилмаларнинг ошиши, инфляциянинг пасайиши каби омиллар камбағаллик даражаси билан тескари алоқага эга.

2020 йилда тадқиқ этилган мамлакатларда таълим тизими учун сарфланган харажатларнинг ЯИМга нисбатан ўртача улуши 4,11 фоизни, Ўзбекистонда эса 4,9 фоизни ташкил этган.

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида инсон капиталини ривожлантириш ва таълим сифатини ошириш, жамиятнинг барча аъзоларига таълим хизматларининг ҳамма босқичларидан фойдаланиш имконияти берилишини таъминлаш учун давлат бюджетидан маблағлар ажратишга алоҳида эътибор қаратилган. Айниқса, охирги 5 йилда таълимнинг барча босқичларида ижобий ўзгаришлар кузатилди. Жумладан, аҳолининг мос ёшдаги қатламларини мактабгача таълим билан қамраб олиш 38,2 фоизга (2016 йилдаги 23,8 фоиздан 2021 йилда 62 фоизгача), умумий ўрта таълим билан 0,9 фоизга (2016 йилдаги 96,9 фоиздан 2021 йилда 97,8 фоизга), олий таълим билан 29 фоизга (2016 йилдаги 9 фоиздан 2021 йилда 38 фоизга) ўсди.

Жорий йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўқувчиларнинг билим ва малакасини, шунингдек, STEM, қўшма таълим, лойиҳавий таълим каби замонавий мавзулар ва ёндашувларни баҳолаш учун халқаро тадқиқотлар (PISA, PIRLS, TIMMS) га тааллуқли бўлган мавзуларни ҳам ўз ичига олган Миллий ўқув дастурини тасдиқлади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетида халқаро академиклар форуми ўтказилди…

Самарқанд давлат университетида “Яшил энергиянинг барқарор ривожланишини жадаллаштириш, олий таълимнинг глобаллашувига кўмаклашиш”...
Кеча, 22:15

Марказий Осиёга қайтарилган ИШОНЧ…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг минтақада янги сиёсий муҳит яратиш борасидаги тарихий хизматлари ҳақида Марказий...
9-08-2024, 20:07

Самарқанд давлат университетига 5 юлдузли университет мақоми берилди...

Самарқанд давлат университети дунёнинг энг нуфузли Quacquarelli Symonds (QS), Times Higher Education каби рейтинг агетликлари билан яқиндан...
23-07-2024, 22:05

Самарқанд давлат университети Эроннинг Шараф технология университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади…

Самарқанд давлат университетига Эроннинг Халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик маркази раиси, фан, технологиялар ва билимларга асосланган...
28-06-2024, 15:25

Самарқанд давлат университети академик лицейи битирувчиларига диплом топширилди…

Самарқанд давлат университети академик лицейи битирувчилари учун “Янги Ўзбекистон ёшлари, билиб қўйки, сени Ватан кутади” номли битирув...
21-06-2024, 23:17
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Таълимга кўп пул сарфланса, камбағаллик қисқарадими?