“ Кўзимиз ғафлат уйқусидин очиб...”

“ Кўзимиз ғафлат уйқусидин очиб...”
Ўзгариб бораётган дунё олий таълим тизими ва унинг таркибий қисмларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратишни тақозо этмоқда. Ўқувчи ва талаба ёшларда замонавий билим ва кўникмаларни шакллантириш, таълим тизимлари ва илм-фан соҳаси ўртасида яқин ҳамкорлик ва интеграцияни, таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш борасида ишларни тизимлаштириш чораларини кўриш, айниқса бугунги кунда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродовнинг “Халқ сўзи” газетасида "Миллат учун ҳаёт-мамот масаласи" номли мақоласида миллий таълим-тарбия тизимининг амалдаги ҳолати, уни замон талаблари асосида модернизация қилиш, ёшларни юксак билим-маърифат эгалари, жисмоний ва маънавий соғлом инсонлар этиб тарбиялаш, таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог ходимлари нуфузини ошириш, уларнинг самарали фаолият юритишига зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича ўзининг залворли ва шу билан бирга ҳар биримиз учун оғриқли муаммолар кўтарилган.

“ Кўзимиз ғафлат уйқусидин очиб...”
Домла мақолада маърифатли миллат, озод халқгина миллий ғоя ҳақида ўйлайди.Уни яратиш устида бош қотиради, - дея таъкидлайди.
Дарҳақиқат, миллий ғоянинг негизида сифатли таълим, самарали илм, миллий манфаатлар мужассам бўлиши шарт. Зотан, бунга ўз замонининг илғор намояндалари бўлмиш жадидлар ҳам жуда қаттиқ эътибор қаратишган. Машҳур жадидчимиз Мунавварқори Абдурашидхонов шундай ёзади: “Эй қардошлар, вой миллатдошлар!!! Кўзимиз ғафлат уйқусидин очиб, атрофимизға назар солмакимиз лозимдир. Ҳар миллат ўз саодат ҳол ва истиқболини муҳофазатиға биринчи восита илм ўлмакиға қаноат ҳосил қилиб, илм ва маорифға ортиқ даражада кўшиш қилган бу замонда бизлар бу ғафлат ва жаҳолатимизда давом этсак, истиқболимиз ниҳоятда хавфлик ўлуб ҳамма оламга масхара ва кулгу ўлмоғимизда ҳеч шубҳа йўқдир”.

Рустам Холмуродов мақоласида бу каби иллатларга қарши қандай курашиш мумкинлиги ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган. Домла ўринли таъкидлаганидек, бугун масжидларда, маҳаллаларда, турли давра ва йиғинларда биринчи айтиладиган фикр фарзандларимизни ўқитиш, ўқитишгина эмас, балки уларга сифатли таълим бериш, миллат генофондини яхшилаш, бола тарбиясида оиланинг ўрнини англатиш бўлиши керак. Бошқа йўлимиз йўқ. Фақат сифатли таълим ва самарали, яъни натижа берадиган илмгина бизни бу вазиятдан олиб чиқа олади.
Ўзбекистонда 2016 йилда ислоҳотлар айнан таълим соҳасидан бошлангани ва Президентимиз деярли ҳар ўтган кун таълимни кўтариш, унга жаҳон стандартларини жорий қилишга даъват этаётгани бежиз эмас.

Рустам Холмуродов ўз мақоласида бутун дунё ҳамжамияти Ўзбекистон раҳбарининг илм-фанга, таълим тизимига кўрсатаётган эътиборини юксак баҳолаётганини, жаҳон Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга интилаётганини, бу борада Президентимизнинг ўзлари ташаббус кўрсатаётганини алоҳида таъкидлаган. Зеро, фақат илм-фан, билим, таълим ва технологияларга муҳим эътибор берган жамиятлар башариятнинг олдинги сафларида бормоқдалар.


Акбар НУРМАТОВ,
Ўзбекистон журналистика ва
оммавий коммуникациялар университети
Босма ОАВ ва ноширлик иши
факультети декани, доцент.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
Бугун, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » “ Кўзимиз ғафлат уйқусидин очиб...”