Рустам Холмуродов, Самарқанд давлат университети ректори: Ёшлар билан учрашувлар бош мақсадимиз асосий вазифамиздир...

Рустам Холмуродов, Самарқанд давлат университети ректори: Ёшлар билан учрашувлар бош мақсадимиз асосий вазифамиздир...
Бугун Самарқанд давлат университети талабалари орасида Давлат мукофотлари лауреатлари, Олимпиада ва Жаҳон, Осиё ва мамлакат чемпионлари, Халқаро фан олимпиадалари ва танловлар ғолиблари, Президент ва давлат стипендиялари соҳиблари, илмий мақолалари, бадиий асарлари нашр этилган юзлаб истеъдодли ёшлар бор...

Рустам Холмуродов, Самарқанд давлат университети ректори: Ёшлар билан учрашувлар бош мақсадимиз асосий вазифамиздир...




Самарқанд давлат университети ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов йил давомида ёшлар билан мунтазам мулоқотлар ташкил этиб келмоқда.




Истеъдодли ёшлар мамлакат умиди, миллат таянчи. СамДУ да уларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ўз самарасини бермоқда. Бунинг натижасида иқтидорлилар сафи йилдан-йилга кенгаймоқда.

2023 йил 21 декабрь куни анъанавий “Ректор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.





Тадбирда 2023 йилда халқаро олимпиадалар, танловлар, спорт мусобақаларида муносиб иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритган университет иқтидорли ва ижодкор талабалари пул мукофотлари ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.





Математика фани бўйича II-Халқаро олимпиадада умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритган университет жамоаси аъзолари диплом ва ноутбук билан тақдирланди.





2023-2024-ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси ҳамда Навоий, Улуғбек, Ислом Каримов номидаги давлат стипендиялари совриндорлари фахрий ёрлиқ ва термопот билан ҳамда “Менинг Start-UP лойиҳам” танлови ғолиблари фахрий ёрлиқ, пул мукофоти ва термопот билан тақдирланди.







Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиладиган “Йил талабаси” танлови университет босқичида номинациялар бўйича совринли ўринларни эгаллаган талабаларга пул мукофотлари сертификатлари топширилди.






“Талабалар лигаси” спорт мусобақаларининг футбол, волейбол, стол теннис ва шахмат спорт турлари бўйича университет босқичи ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.



Учрашув Рустам Холмуродовнинг: "Ёшлар билан учрашувлар бош мақсадимиз, асосий вазифамиздир...", деган сўзлари билан ниҳоясига етди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Рустам Холмуродов, Самарқанд давлат университети ректори: Ёшлар билан учрашувлар бош мақсадимиз асосий вазифамиздир...