Элдор Шомуродов Женоада дебют ўйинини ўтказди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Шомуродов янги жамоасидаги илк ўйинини кеча, 19 октябрь куни ўтказди. Мамлакатимиз миллий терма жамоаси ҳужумчиси Верона клубига қарши ўйинни асосий таркибда бошлади.
Шомуродов майдонда 63 дақиқа ҳаракат қилди. Ўйин 0:0 ҳисобида якунланди. Таъкидлаш жоиз, ҳужумчи ўйинда яхши ҳаракат қилди. Россиялик шарҳловчилар футболчимизнинг ҳаракатига 5 баллик тизимда “+3” балл қўйишларини таъкидлади.