Элдор Шомуродов жароҳат олди. Бу ҳақда «TuttoSport» хабар қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 25 ёшли ҳужумчиси машғулотлар вақтида жароҳат олган. Шу сабабга кўра у Катанзаро билан ўйинни ўтказиб юборган.
Шунингдек, Шомуродов Сампдория билан ўйинни ҳам ўтказиб юборади. Женоа шифокорларининг маълум қилишча, Шомуродов Италия чемпионатининг 7-турида майдонга туша олади.