ОАВда бош мураббий Вадим Абрамовнинг фаолиятини қораловчи кампания авж олмоқда

ОАВда бош мураббий Вадим Абрамовнинг фаолиятини қораловчи кампания авж олмоқда
Сўнгги ойларда Ўзбекистонда спортга бағишланган ОАВларда футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи фаолиятини қораловчи кампания авж олмоқда. Кўплаб ОАВда Вадим Абрамов ўзига юклатилган вазифани бажара олмаётгани ёзилмоқда.

Ушбу ойда бизнинг терма жамоамиз Сурия ҳамда Ироқ терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Иккита ўйинда ҳам бош мураббий ёш футболчиларни синаб кўрди. Натижада жамоа рақибларни мағлуб эта олмади.

Спорт ОАВларида Абрамов клуб фойдасига (у шунингдек Бунёдкор клуби бош мураббийи ҳисобланади) ёки терма жамоа фойдасига танлов қилиши кераклигини ёзмоқда. Спорт журналистларининг фикрича, бош мураббий кейинчалик футболчиларни хориж клубларига ўтказиш учун атайин терма жамоа ўйинларига Бунёдкор футболчиларини чақирмоқда.

Футболчиларнинг кайфиятидан қораловчи кампания терма жамоа фойдасига ишламаётганини кўриш мумкин. Бундан ташқари, журналистлар Абрамов Бунёдкор ўйинчиларини яхши томондан кўрсатишга урунаётганини исботловчи фактлар келтирмаяпти.
Таъкидлаш жоиз, бизнинг терма жамоамиз айнан Абрамов мураббийлик қилган вақтда тарихда энг яхши натижасини қайд этган. 2011 йилда терма жамоа Осиё чемпионатида 4-ўринни қўлга киритган. Шунингдек, бош мураббийликка Абрамов қайтарилгач жамоа ЖЧга чиқиш учун гуруҳдаги ҳолатини яхшилаб олди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Андижонда турмушга чиққанига 5 ой бўлган келинни зўрлашда гумонланаётган 6 кишининг шахсига аниқлик киритилди

Андижон вилояти Андижон туманида оилали аёл зўрлангани маълум қилинди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди. Маълум бўлишича, шу...
Бугун, 21:11
1

Видео: Самарқандда ёш йигит Алишер Навоий ҳайкалига тупурди

Самарқанд вилоятидаги Каттақўрғон боғида ёш йигит Алишер Навоий ҳайкалига тупурди. Ҳодиса видеолавҳаси тармоқларда тарқатилди. Маълум...
Бугун, 16:19
2

Видео: Тошкентдаги Ботаника боғида ёнғин юз берди

Тошкент шаҳрида жойлашган Ботаника боғида ёнғин юз берди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди. Маълум бўлишича, бугун соат 11:55ларда боғнинг орқа...
Бугун, 16:11

Наманганда ҳоким ўринбосари, Тошкентда эса солиқчи пора билан ушланди

Наманган вилояти ва Тошкент шаҳрида мансабдорлар пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди. Маълум бўлишича, ҳуқуқ...
Бугун, 11:17
3

Видео: Элдор Шомуродов заҳирадан майдонга тушиб иккита гол урди

Италиянинг Женоа клуби сафида тўп сураётган ҳамюртимиз дублга эришди. Маълум бўлишича, Италия А Сериясининг 37-турида Женоа Аталантани...
Бугун, 00:17
Ўзбекистон янгиликлари » Спорт » ОАВда бош мураббий Вадим Абрамовнинг фаолиятини қораловчи кампания авж олмоқда