Ўзбекистон миллий терма жамоси бош мураббийи Вадим Абрамов “Футбол Плюс” радиосига интервью берди. Суҳбат давомида мураббий жамоанинг алмаштириб бўлмас футболчиси ким эканини айтди.
Абрамовнинг сўзларига кўра, ҳар қандай жамоанинг лидери бўлади. Бош мураббий миллий терма жамоа учун ана шундай футболчи Одил Аҳмедов эканини таъкидлади.
“Лидери бор жамоа – бу яхши жамоа ҳисобланади. Бизнинг шундай футболчимиз Одил Аҳмедов деб биламан. У биз учун муҳим ўйинчи. Унинг майдонда бўлиши ёш футболчиларга ёрдам беради”, – дейди Абрамов.
Бош мураббий Аҳмедов кийиниш хонасида етакчи эмаслигини айтди. Лекин Абрамовнинг фикрича, кийиниш хонасида унинг ўзи лидерлик қилади ва у ерда Аҳмедовнинг етакчилик қобилияти керак эмас.