Ўзбекистонда коррупция сабаб бир нечта ҳакам футболдан четлатилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ЎФА томонидан бир нечта ҳакамлар, мураббийлар ва бошқаларнинг хатти-ҳаракталари ўрганилган. Унинг натижасига кўра футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида ҳаракат қилувчи уч нафар ҳакам футболдан четлатилиб, жаримага тортилди. Хусусан,
ФИФА ва ЎФА ҳаками Ж.Й.Мухторов келишилган ўйинда иштирок этгани учун 5 йилга футболдан четлатилиб, 90 млн сўм жаримага тортилди.
ЎФА Бош ҳаками Т.Н.Тўхтасинов ҳам келишилган ўйиндаги ҳаракати учун 2021 йилги футбол мавсумидан четлатилиб, 10 млн сўм жаримага тортилди.
Шунингдек, ЎФА Бош ҳаками А.С.Наджафалиев ЎзПФЛ мусобақаларини ўтказиш билан боғлиқ реал фактларни бузиб кўрсатишга уринганлиги сабабли 2020 йилнинг оҳиригача футболдан четлатилиб, 70 млн сўм жаримага тортилди.