Ўзбекистонлик яна бир ФИФА рефереси коррупцияда гумонланиб, Қатардан чақиртириб олинди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, ФИФА рефериси Шерзод Қосимов келишилган ўйинларда иштирок этганликда гумонланиб, Қатардан чақиртириб олинган. У Қатарда ОЧЛнинг шарқ минтақаси ўйинларида ҳакамлик қилиши керак бўлган. Қосимов хатто ўйинларнинг бирига ҳакамликка тақинланган. Лекин у ЎФАтомонидан чақиритилгани учун ўйин бошқа ҳакамга топширилган.
Манбаларнинг ёзишича, Қосимов «Сўғдиёна» - «Бунёдкор» (3:3) ўйинидаги шубҳали ҳолатлардан сўнг 4 та ўйинга четлатилган бўлган. Қосимов сўнгги марта 17 октябрда «Машъал» - ОКМК (0:2) ўйинида ишлаган ва шундан бери ҳеч қайси ўйинда иштирок этмаган. 29 октябрда бўлиб ўтган «Бухоро» - «Сўғдиёна» (2:5) ўйинига тайинланган бўлсада, ўйин арафасида у алмаштирилиб, ўрнига учрашувни Аҳрол Рисқуллаев бошқарган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик уч нафар ҳакам келишилган ўйинларда иштирок этгани учун жазоланган эди.