Россиялик футбол мутахассиси Сергей Юран Спартак муҳлисларини ҳайратлантирди. У ўзбек футболчиси Остон Урунов ҳақида гапирди. Юран Остоннинг 19 ёшда эканига шубҳа билан қаради.
“Урунов ёш ўйинчи, лекин аслида у ёзилганидан 4-5 ёш катта. Бу сир эмас-ку”, – деди Юран.
Мутахассис ушбу масала юзасидан Ўзбекистондан кўплаб қўнғироқлар бўлганини айтди. Юран бу ҳақда МАТЧ ПРЕМЬЕР студиясида гапирди. Эслатиб ўтамиз, Урунов шу йил август Ойида Уфа клубидан Спартакка ўтган эди.