Ўзбекистонлик теннисчи келишилган ўйинда иштирок этгани жаримага тортилди ва спортдан четлатилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Спортчи Темур Исмаилов келишилган ўйиндаги иштироки сабаб четлатилган. Унга 7 ой давомида мусобақаларга бориш ва унда иштирок этиш тақиқланди.
Бундан ташқари, спортчи 12 минг долларга жаримага тортилди. Исмаилов 2014, 2015 ва 2019 йилларда уч марта келишилган ўйинларда қатнашган. Уни жазолаш тўғрисидаги қарор 18 декабрь куни қабул қилинган.