Москвадан Бухорога учаётган самолёт фавқулодда қўнишни амалга оширди

Москвадан Бухорога учаётган самолёт фавқулодда қўнишни амалга оширди
Россиянинг “Азимут” авиакомпаниясининг 7-май куни Москвадан Бухорога учаётган А49063 рейси техник сабабларга кўра Внуково аеропортига қўнишга мажбур бўлди.

Авиация хизматининг “ТАСС”га хабар беришича, улар датчикдан самолётнинг қўниш мосламаси ёпилмагани ҳақида сигнал олган. Самолёт аэропорт атрофида икки соатча учиб юрди ва қўна олмади. 100 нафар йўловчиси бўлган самолёт иккинчи уринишдагина Внуково аэропортига қўнди.

Flightradar маълумотларига кўра, Sukhoi Superjet 100 самолётида амалга оширилган парвоз Москва вақти билан 20:00 да учиб, аэропортга 22:21 да қўнган. Ҳаммаси бўлиб 2665 километр масофани босиб ўтди. Йўловчилар авиакомпаниянинг захира самолётида Бухорога етказилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » Москвадан Бухорога учаётган самолёт фавқулодда қўнишни амалга оширди