Интернетда хонанда Наргиз Зокирова сешанба куни ўз ватанидан келгач, Москванинг Домодедово аэропортида қўлга олингани ҳақида хабар пайдо бўлди.
Таъкидланишича, бунга машҳур шахснинг Украинадаги Россия ҳарбий амалиётини қоралаши ва салбий муносабати сабаб бўлиши мумкин. Энди у яна Ўзбекистон ёки АҚШга депортация қилиниши мумкин.
Виктор Дробиш продюсерлик маркази Наргиз Зокированинг ҳибсга олинишига изоҳ беришдан бош тортганига қарамай, хонанданинг оила аъзолари маълумотни тасдиқлашди.
Эслатиб ўтамиз, апрел ойи бошида, орадан 20 йил ўтиб Наргиз Зокирова Ўзбекистонга қайтган эди. Санъаткорни амакиваччаси Жавоҳир Зокиров ва унинг ўғли кутиб олди.