Москвада оммавий муштлашув уюштирган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари Россиядан депортация қилинмоқда. Бу ҳақда “Газета.ру” хабар бермоқда.
Суд 107 нафар муҳожирга ҳукм чиқарди ва муҳожирларни чет эл фуқаролари вақтинча сақланадиган махсус марказга жойлаштирди. Улар у ерда 90 кун қолишади. Шундан сўнг улар Россиядан депортация қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 1-апрел куни Москвадаги қурилиш объектларидан бирида Ўзбекистон ва Тожикистондан келган муҳожирлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлган эди. Бунга Тожикистонлик ишчи ўзбек ишчисини “аҳмоқ” деб ҳақорат қилгани сабаб бўлган.