Европа ва АҚШда “омикрон”нинг хавфли мутациялари кенг тарқалмоқда

Европа ва АҚШда “омикрон”нинг хавфли мутациялари кенг тарқалмоқда
Мутахассислар хулосасига кўра, кейинги пайтларда коронавируснинг янги пайдо бўлаётган барча мутациялари “омикрон” штамми субвариантларидир.

АҚШ олимлари фикрича, улар орасида BQ.1 ва BQ.1.1 версиялари нисбатан хавотирли. Чунки бу вариантлар иммунитетга осон “чап бериш” хусусиятига эга. Қолаверса, аввалги штаммларга нисбатан инсон ҳужайралари билан яхшироқ алоқага кириша олади. Айни пайтда мазкур мутациялар АҚШ ва Европада кенг тарқалмоқда.

Хусусан, Қўшма Штатларда унинг улуши 35 фоиздан ортган. Шундан 16,5 фоизи BQ.1 ва қарийб 19 фоизи BQ.1.1 вариантларига тегишли. Ваҳоланки, ўтган ой бошида бу кўрсаткич атиги 2 фоизни ташкил этаётган эди.

Прогнозларга кўра, агар тегишли профилактик чора-тадбирлар кучайтирилмаса, ушбу янги мутациялар яқин келажакда доминант версияга айланиши мумкин. Негаки, BQ.1.1 тез тарқалиш хусусиятига эгалиги, яъни бир ҳафта ичида икки баравар кўпая олиши лаборатор текширувлар давомида тасдиқланган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
1-10-2023, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
1-10-2023, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
1-10-2023, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
1-10-2023, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
1-10-2023, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » Европа ва АҚШда “омикрон”нинг хавфли мутациялари кенг тарқалмоқда