Форум доирасида келишувлар имзоланди...

Форум доирасида келишувлар имзоланди...
Самарқанд давлат университетига Ўзбекистон ва Корея Республикаси олий таълим муассасалари ректорлари форуми доирасида Жанубий Кореянинг Кангвон, Сунгсил, Тонгмёнг, Ённам ва Кукмин университетлари ректорлари ташриф буюрди.

Форум доирасида келишувлар имзоланди...


Мартабали меҳмонлар билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов учрашди. Икки томонлама олиб борилган музокараларда томонлар учун муҳим бўлган мавзулар: илм-фан, таълим ва инновация соҳаларида истиқболли ҳамкорлик доирасида талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини кенгайтириш каби масалалар муҳокама қилинди.



Хусусан, СамДУ ва Кангвон университети ўртасида профессор-ўқитувчи ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, ўзаро ҳамкорликда илмий лойиҳаларни амалга ошириш, ахборот ва илмий нашрлар алоқаларини яхшилаш бўйича меморандум имзоланди.



Сунгсил университети билан талабалар учун қўшма таълим дастурлари, корейс тилини ўрганиш курслари ташкил қилиш, икки университет ўртасида академик мобилликни йўлга қўйиш бўйича, Тонгмёнг университети билан магистратура босқичида қўшма таълим ва ёзги мактаб дастурлари ишлаб чиқиш юзасидан меморандум имзоланди. Шунингдек, Ённам ва Кукмин университетлари билан илмий лойиҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро манфаатли академик соҳаларда кадрлар алмашинуви ҳамда бакалавриат ва магистратура босқичлари учун қўшма таълим дастурлари ташкил қилиш масалалари келишиб олинди.



– Ўзбекистон ва Корея олий таълим муассасалари ректорлари форуми доирасида бугун Самарқанд давлат университетига келдик, - дейди Кукмин стратегик бошқарув институти вице-президенти Бён Джун Ким, - Мазкур форум Корея ва Ўзбекистон учун олий таълимдаги ҳамкорликнинг янги босқичидир. Бугун Самарқанд давлат университети ректори билан келишувимиз икки томон учун ҳам манфаатли бўлди. Ушбу форумнинг ўтказилиши ҳар икки давлат олий таълимининг рақамли трансформациясига йўл очиб, таълим ва инсон ресурслари соҳасидаги алмашинувнинг фаоллашуви учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади.



Ирода Бекмуродова,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими
Шавкат Акрамов олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
1-10-2023, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
1-10-2023, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
1-10-2023, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
1-10-2023, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
1-10-2023, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » Форум доирасида келишувлар имзоланди...