Нигерияда террорчилар шаҳарлараро қатновчи учта автобусга ҳужум қилиб, 45 кишини гаровга олди.
Ҳодиса мамлакат жануби-шарқидаги Отукпо-Энугу трассасида (Бенуэ штати) содир бўлган.
Қочишга муваффақ бўлган бошқа автобуснинг ҳайдовчиси ва йўловчилари сўзларига кўра, ҳужум пистирмада содир этилган. Дастлабки маълумотларга кўра, террорчиларнинг ҳужумдан мақсади тўлов олиш бўлган.
Ўтган ҳафта Нигерия шимоли-шарқидаги Кадуна-Абужа трассаси бўйлаб 30 га яқин одам ўғирлаб кетилган эди. Ҳозирча уларнинг тақдири ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.
Сўнгги пайтларда Нигерияда террорчилар фаоллашди. Улар аҳоли пунктларига ҳужум қилиб, дўконларни талаб, одамларни гаровга олмоқда.