Хитойнинг «Чанчунь Ятай» клуби мураббийи Самвел Бабаян Ўзбекистонга гуманитар ёрдам жўнатди. Бу ҳақда Репост нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, Бабаян тиббиёт ходимларига ўзларини ҳимоя қилиш учун, шунингдек, фаолиятида керак бўладиган махсус тиббиёт асбобларини юборган. Бабаян ушбу ишни амалга оширишда бошқа мутасаддилар ҳам кўмак берганини, улар билан ҳамкорликда ишлаганини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖнинг собиқ мураббийи «Чанчунь Ятай» клубини 2019 йил декабр ойидан бери бошқариб келмоқда.