Ҳиндистонда эркак кумуш ниқоблик ҳамшаҳарига ҳавас қилиб, 4 минг долларлик тилла ниқоб ясаттирди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, Махараштра штатида яшовчи Шанкар Кураде ўзига коронавирусдан ҳимоя қилиш учун 4 минг доллар қийматидаги тилла ниқоб ясаттирган. У кумуш ниқоб тақиб юрган ҳамшаҳарига ҳавас қилиб, нафас олишга қулай бўлиши учун, тешикчалик тилла ниқоб ясаттирган.
Ниқобнинг оғирлиги 2,5 кг. Эркакнинг оиласи тиллага ўч экани айтилмоқда. Эркак кўчага чиққанда ҳамманинг эътибори унда бўлаётганини айтиб, бу одамлар учун янгилик эканини билдирган.