Ўзбекистон яшаш учун энг арзон мамлакатлар рейтингида 130 ўринни эгаллади

Ўзбекистон яшаш учун энг арзон мамлакатлар рейтингида 130 ўринни эгаллади
Ўзбекистон яшаш учун энг арзон мамлакатлар рейтингида 130 ўринни эгаллади. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.

Маълум бўлишича, Numbeo портали томонидан тузилган рейтингда 135 давлат ўрин олган. Шуларнинг ичида Ўзбекистон 130 ўринни эгаллади. Шунингдек, ушбу рўйхатда Қозоғистон 116-ўринни, Қирғизистон 133-ўринни, Афғонистон 132-ўринни, Покистон эса 135 ўринни эгаллагани айтилмоқда.

Рейтингда яшаш учун энг қиммат давлат деб Бермуд ороллари топилди. Маълумот ўрнида, рўйхат уй-жой ижара пули, яшаш индекси қиймати ва аҳолининг харидорлик қобилиятига қараб тузилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Sayyora 15 июл 2020 17:10
    Qanaqa arzonchilik hamma narsalani narxi oshib yotiptiyu virus bowlanganda 1 kg. mi 25000,30000 turadgan chesnok 80000 bop ketti bu prosta xamir uchidan patir boshqa narsalani etmasayam boladi.... Xalqqi qulog'iga lag'mon osishi bo'ldi qlila iltimos. Shundogam oylila pasidi karantinda kopchili pulsz iwsz oziq ovqatsz otiripti yana oylilani kesishgan yetmaganiga dori darmon oziq ovqatlani narxi osmonda bizani o'xbek xalqi sabrli lekin bir kun sabr tugashi mumkin....
  2. Реалист 15 июл 2020 15:04
    Тўғри,қачонки Европадан ойлик олиб Ўзбекистонда яшаса шундай,лекин Ўзбекистонни ойлигига Ўзбекистонда яшаса дод деворади.Фактларга мурожаат қиламиз; Матбуот эркинлиги бўйича 180та мамлакат бўйича 160- ўриндамиз.
    Туркманистон-180
    Тожикистон-161
    Озарбайжон-166.
    Коррупция бўйича Ўзбекистон158-ўрин
    Мозамбик билан бир хил натижа.
    Тожикистон-152
    Туркманистон-168
    Ўртача ойлик маошлар бўйича рейтингда Ўзбекистон энг охиридан иккинчи ўринда Тожикистондан тепада турамиз.
    Кўриниб туриптики биз хамма рўйхатларнинг охиридан жиндай тепадамиз.Буни хурсанд бўладиган жойи йўқ.
    А юқоридаги мақолага келсак,бу одамларнинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдиришга харакатдан бошқа нарса эмас.
    Ҳолва деган билан оғиз ширин бўлиб қолмайди,тўғрими?
  3. Алишер 15 июл 2020 12:44
    Урааа!!!
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » Ўзбекистон яшаш учун энг арзон мамлакатлар рейтингида 130 ўринни эгаллади