Россиялик эпидемиолог коронавирус октябрда кучайишини ва ниқоб яна икки йил тақилишини таҳмин қилмоқда. Бу бўйича тиббиёт фанлари доктори Михаил Фаворов ўз фикрини билдирди.
Фаворовнинг фикрича, касалланишнинг пасайиш ҳолати август ойидан сентябргача давом этади. Эпидемиолог коронавирус октябрда кучайишини таҳмин қилмоқда.
Мутахассис октярда касалланганлар ёзда касалланганларга нисбатан ҳасталикни оғирроқ кечиришини айтди. Фаворов шунингдек, ўлим ҳолати кўпайишини ҳам таҳмин қилаётганини билдирди. Эпидемиолог давлатларга ҳозирданоқ вазият жиддийлашишига тайёрланишни маслаҳат берди. Фаворов яқин икки йилда ниқоблар ечилмаслигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, пандемия бошланмасидан аввал Фаворов Ўзбекистонга келган эди. У Ўзбекистонда иқлим ва исириқ сабаб вирус кўп вақт тарқалмай турганини таъкидлаган.