ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебреисус пандемия қачон якунланиши бўйича ўз таҳминини билдирди. Ташкилот раҳбари бу бўйича таҳминини ОАВга берган баёнотида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, вирус устидан тўлалигича ғалаба қозониш учун яна 2 йил вақт керак. Тедрос шу вақт оралиғида давлатлар коронавирусни енга олади, деб ҳисобламоқда.
“1918 йилда бошланган Испания гриппи устидан 2 йил ичида ғалаба қозонилган. Коронавирус пандемияси ҳам 2 йилдан ортиқ вақт давом этмайди, деб ўйлайман”, – дейди у.