Аввалроқ Тожикистонда шу йил 11 октябрь куни президентликка сайловлар бўлиб ўтиши ҳақида ёзган эдик.
Маълум бўлишича, сайловда қатнашиш 85,39 фоизни ташкил этган. Марказий сайлов комиссиясининг хабар қилишича, айни вақтдаги президент, Имомали Раҳмон сайловда 90,92 фоиз овоз тўплаган.
Маълумот ўрнида, Раҳмон Тожикистонни 28 йил давомида бошқариб келмоқда. Ушбу даврнинг 26 йилини у давлат президенти сифатида бошқарган.