ЖССТ вакили дунёда коронавируснинг иккинчи тўлқини кузатилмаётганини айтди. Бу ҳақда ЖССТ фавқулодда вазиятлар бўйича директори Дорит Ницан маълум қилган.
Унинг айтишича, ҳозирги кундаги коронавирус касаллигининг тарқалиши билан боғлиқ ҳолат ҳеч қанақа иккинчи тўлқин кузатилмаётганини англатмоқда.
Қўшимча қилинишича, дунёда касалликка чалинганларнинг 5 фоизи ковиднинг оғир формаси билан зарарланган. Маълумот ўрнида, дунё бўйича 37 миллиондан зиёд кишида коронавирус аниқланган. Касалликдан вафот этганлар сони 1 млн.дан ошиб кетди.