Қирғизистон президенти истеъфога чиқишга тайёр эканини билдирди. Бугун, 14 октябрь куни президент ва бош вазир ўртасида музокара олиб борилди.
Жараёнда Сооронбай Жээнбеков парламентга янги сайловлар ўткандан сўнг истеъфога чиқишга тайёр эканини билдирган. Музокаралар жараёни бўлиб ўтганини президент матбуот хизмати ҳам тасдиқлади.
Таъкидлаш жоиз, мамлакатнинг янги бош вазири Садир Жапаров президентнинг истеъфосини талаб қилмоқда. Жээнбеков ўз навбатида парламентга янги сайловлар ўтгунча лавозимдан кетишни хоҳламаяпти.