Туркияда ўзбекистонлик қиз 10-қаватдан ўзини ташлаб, жонига қасд қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ ухбири хабар қилди.
Ҳодиса 2 январь куни соат 14:00 ларда Измир шаҳрида рўй берди. 28 ёшли Мадинабону Б. 10-қаватдан ўзини ташлади.
Қиз шифохонага ётқизилган. Лекин кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай у вафот этди. Туркия ОАВсида қизнинг руҳий ҳолатида бузилиш бўлгани айтилмоқда. Ҳозирча бошқа тафсилотлар очиқланмаяпти.