Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик эркак қўлга олинди. Бу ҳақда НЕВСКИЕ НОВОСТИ нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, ўзбекистонлик эркак фавқулодда хизматларга қўнғироқ қилиб, ватанига қайта олмаётганини айтган ва суҳбат давомида у бутун Россияни портлатиб юбориш билан таҳдид қилган. Кейинчалик полиция ўзбекистонлик 41 ёшли эркакни Ленинград вилояти Всеволож тумани Новосаратовка қишлоғида рўйхатдан ўтганини аниқлаган. Лекин полиция ходимлари айтилган манзилда эркакни топа олишмаган.
У Санкт-Петербург шаҳрида қўлга олинган. Майда безорилик билан айбланган эркакка маъмурий баённома расмийлаштирилган.