Турк разведкаси мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотининг икки нафар аъзосини Ўзбекистонда қўлга олди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар қилди.
Нашрнинг маълум қилишича, Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотининг (FEТО) аъзолари Гурбуз Севилай ва Тамер Авжи Ўзбекистонда қўлга олинган. Улар Ироқ ва Суриядаги террорчи ташкилот ЙПГ/ПЙД-ПККларга ўқ-дори, ракета, антидрон, радар тизими каби ускуналар билан таъминлашда иштирок этган. Қўлга олинганлардан бири, Туркия мудофаа саноатида ишлаган Гурбуз Севилай 2016 йилда Туркиядаги давлат тўнтаришидан кейин лавозимидан озод қилинган бўлган. У Ўзбекистондан туриб FEТО аъзоларига моддий ёрдам кўрсатиб келган.
Севилай хориждаги ноқонуний савдолар билан шуғулланган. Шунингдек, у Украина ва Қирғизистонда фирмалар очиб, шу орқали ноқонуний фаолиятини амалга оширган. Ушланганлардан яна бири Тамер Авжи эса ташкилотга янги аъзоларни излаб топиш, уларни жойлаштириш билан шуғулланган.