Қозоғистонда ўзбекистонлик аёл бедарак йўқолди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, аёл сўнгги марта ўтган йилнинг 10 июль санасида кўкарган кўзи ва сингган тишини суратга олиб юборган ва шундан сўнг қайтиб алоқага чиқмаган. Тенгриньюс нашрининг ёзишича, аёл асли Наманган вилоятининг Чуст туманидан. Аёлнинг тумандаги қариндоўлари барча ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган. Сўнгги бор уйига ИИБ ходими келиб вазиятни ўрганган ва у ҳужжатларни Қозоғистоннинг Тошкентдаги элчихонасига топширишини айтишини билдирган. Ўз навбатида Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳозирга қадар Ўзбекистондан бедарак йўқолган аёл тўғрисида ҳеч қандай хат келмаганини хабар қилган.
Йўқолган аёлнинг қариндошлари у қулликда бўлиши мумкин деган таҳминни ўртага ташлаган.